«Ўзметкомбинат» АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Электрда пўлат эритиш бўлинмаси ишчи-ходимлари учун Самарқанд шаҳрига маданий-маърифий саёҳат ташкил этилди.
Сафар давомида металлурглар Самарқанднинг бой тарихидан дарак берувчи бир қатор муқаддас ва тарихий қадамжоларни зиёрат қилдилар. Жумладан, улар Имом Бухорий мажмуаси, Регистон майдони, Бибихоним мақбараси каби юртимизнинг бетакрор тарихий обидалари билан яқиндан танишдилар.
Бундай маданий саёҳатлар нафақат ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, балки уларнинг тарихий-маданий меросимиз ҳақидаги билимларини бойитишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ишдан ташқарида эркин ва самимий муҳитда вақт ўтказиш ҳамкасблар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан металлургларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлашга қаратилган бундай тадбирларни мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатмаган ҳолда, тасдиқланган ички режа асосида «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқа цех ва бўлинмалари ходимлари учун ҳам юртимизнинг диққатга сазовор масканларига саёҳатлар ташкил этиб борилади.
Бу каби ташаббуслар ходимларнинг маданий-маърифий дам олишини таъминлаш билан бир қаторда, жамоада соғлом ижтимоий муҳитни шакллантириш ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Металлурглар учун Самарқандга саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: