Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тармоқда фаол меҳнат қилаётган ёшлар ва илғор ходимлар учун маданий-маърифий саёҳат ташкил этилди.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» шиори остида ўтказилган саёҳат доирасида тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан 54 нафар ёш ва илғор ходим жорий йилнинг июль ойида Хоразм вилоятининг қадимий ва бетакрор шаҳри — Хивага йўл олдилар.
Саёҳат иштирокчилари Хиванинг бой тарихи, миллий меъморчилиги ва асрлар давомида сақланиб келаётган маданий мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Қадимий шаҳарнинг тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ва диққатга сазовор масканларига ташрифлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Айниқса, Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси, кўҳна обидалари ва миллий анъаналари билан яқиндан танишиш ёшлар ва илғор ходимлар учун мазмунли ҳордиқ ҳамда унутилмас таассуротлар манбаига айланди.
Бундай маданий-маърифий саёҳатларни ташкил этишдан асосий мақсад — касаба уюшма аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларга юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини яратиш, шунингдек, меҳнат жамоаларида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Касаба уюшмаси томонидан ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маданий дам олишини таъминлаш ва юртимиз бўйлаб саёҳатларини ташкил этишга қаратилган бундай эзгу ташаббуслар изчил давом эттирилади.
Ёшлар ва илғор ходимлар учун Хивага саёҳат ташкил этилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: