“Автоойна” МЧЖда 8 март муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

“Автоойна” МЧЖда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Корхонада меҳнат қилаётган 176 нафар аёл ходимани ушбу қутлуғ айём билан корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси самимий табриклаб, уларга байрам совғалари топширилди.
Тадбир давомида пенсия ёшига етган 2 нафар аёл ходима жамоа иштирокида миннатдорлик билдирилган ҳолда ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, тантанали равишда пенсияга кузатилди.
Тадбирда “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмалари Республика Кенгашининг Фарғона вилоятидаги масъул ташкилотчиси Хамидов Т.Қ. иштирок этиб, корхона раҳбарига меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича ўтказилган республика кўрик-танловининг II даражали дипломини топширди.
Шунингдек, касаба уюшмалари тизимида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобчиси Умарова Жанонхон Мамировнага “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда тақдим этилди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтиб, жамиятда меҳнат қилаётган хотин-қизларга бўлган ҳурмат ва эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди. 🌷

 
 
Print Friendly, PDF & Email