2025 йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгашининг навбатдаги II ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Нодир Шухратович Дехканов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Абдугафарович Рафиков, таклиф этилган меҳнат фахрийлари, иш берувчи вакиллари, бошланғич ташкилотлар раислари ҳамда қуйи ташкилотлардан сайланган делегатлар иштирок этди.Конференцияда вилоят бўлинма кенгашининг 2021 йил март ойидан 2025 йил июнь ойигача бўлган давр мобайнидаги фаолият юзасидан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши раиси Олимхон Абсаматович Мирзаевнинг ҳисоботи ҳамда бўлинма кенгаши тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Конференция делегатлари томонидан ҳар иккала ҳисоботлар «қониқарли» деб баҳоланди ва тасдиқланди.
Конференцияда вилоят бўлинма кенгашининг тафтиш комиссиси, комиссия раиси ва вилоят бўлинма кенгашнинг янги таркиби сайлаб олинди.Шунингдек, конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг VIII-Қурултойи ҳамда касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят Кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов Конференциясига делегатлар ва Кенгашлар таркибига вакиллар сайланди.
Муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан Мирзаев Олимхон Абсаматович делегатларнинг 89,5 фоиз овози билан Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши раислигига қайта сайланиб, ишонч билдирилди.Конференция якунида делегатларга тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги фаол ҳаракати ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.
Амалдаги раисга ишонч билдирилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: