Аниқ ҳисоб-китоб ва маҳорат: Шашка бўйича энг кучлилар маълум бўлди!

«14 январ — Ватан ҳимоячилари куни» байрамига бағишлаб Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимларимиз ўртасида спортнинг шашка тури бўйича беллашув бўлиб ўтди.
Мусобақа эркаклар ва аёллар ўртасида алоҳида гуруҳларда ташкил этилиб, ҳақиқий мантиқ ва стратегия жангига айланди. Ишчи-ходимларимиз нафақат ўз касбининг устаси, балки спортда ҳам маҳоратли эканликларини яна бир бор исботладилар.
Ғолиб ва совриндорлар Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Эркаклар ўртасида:
1-ўрин: Хусаинов Достон (ҚПМ пўлат эритувчи ёрдамчиси)
2-ўрин: Абдуазизов Абдурауф (ЗПБ чилангари)
3-ўрин: Бекмуратов Пўлат (ЗПБ электромонтёри)
Аёллар ўртасида:
1-ўрин: Юлчибаева Мафтуна (Ижроия аппарати инспектори)
2-ўрин: Аъзамова Муножат («Бекобод Эмал» МЧЖ сирловчиси)
3-ўрин: Тошбоева Мухлиса (ҚПМ тарозибони)

Print Friendly, PDF & Email