“Аёли эъзозланган юрт”

Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти  Кенгашини мажлислар катта залида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси  Андижон вилоят Кенгаши томонидан 8 март – “Халқаро хотин–қизлар куни” байрами  муносабати билан “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.

                Байрам тадбирида 125 нафардан зиёд Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари  касаба уюшмаси   Андижон вилоят Кенгашига аъзо  корхона, ташкилот ва муассасаларда жумладан, соҳада самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад вилоятдаги азиз аёлларимиз, мунис опа-сингилларимизни байрам билан табриклаш ҳамда узоқ  намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларига эътибор кўрсатишдан иборатдир.

Байрам тадбирида самарали меҳнатлари билан мамлакатимиз ва вилоятимиз ривожига ўзларининг хиссаларини қўшиб келаётган 125 нафар бошланғич касаба уюшмалари фаоллари Андижон вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бундай тадбирлар мамлакатимизда аёллар ва хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, эътибор ва ғамхўрликларнинг бир мисолидир.

Байрам тадбирларини меҳнат жамоалари кенг аҳоли ўртасида ўтказилиши азиз аёлларимизнинг баҳорий кайфиятларини янада кўтариб бугунги кунидан рози бўлиб яшашлари  йўлида алоҳида хизмат қилади десак хато бўлмайди.

Print Friendly, PDF & Email