Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан «Устоз ва шогирд» анъанасига асосан ёш цех касаба қўмита раислари учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

 Электрда пўлат эритиш цехида ташкил этилган тадбирда фаолияти намунали йўлга қўйилган, кўп йиллардан буён мазкур цехнинг касаба қўмитаси раиси вазифасида самарали меҳнат қилиб келаётган Маъруф Алламуратов ўқув-семинар қатнашчиларига бошланғич касаба уюшма қўмитаси вазифалари, шу жумладан цех қўмитасига келиб тушадиган мурожаатларни ўрганиш, бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ходимларга қулай ва хавфсиз иш шароитларни яратиш, уларларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тушунчалар бериб ўтди.Тадбир давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шу билан бирга касаба қўмитаси раиси сифатида иш бошлаган ёшларга малакали цех касаба қўмита раисларининг иш фаолиятларини ўргатиш ва уларга бу борада доимий кўмакдош бўлиш ҳамда цех касаба қўмиталари фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ҳар ойда бир маротаба шундай ўқув семинарлар ўтказилишига келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email