Бугун комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Темир йўл хизматида навбатдаги сайёр йиғин ташкил этилди.

Тадбир доирасида дастлаб комбинат касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева бошчилигида цех қўмита раислари иштирокида мажлис ўтказилди. Йиғилиш кун тартибида белгиланган масалалар муҳокама қилиниб, март ойида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Шундан сўнг, Темир йўл хизмати бошлиғи Бобуржон Ишанкулов ҳамроҳлигида цехда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Хусусан, ювиниш хоналари ва ошхонадаги қулайликлар, тозалик ҳолати ўрганилди. Шунингдек, диспетчерлик хонасига ташриф буюрилиб, у ердаги иш жараёни ва темир йўл транспорти ҳаракатини бошқариш тизими билан яқиндан танишилди.
Бу каби ўрганишлар ва сайёр йиғилишлар бошқа цехларда ҳам давом этиши режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email