Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов бошчилигида ўтказилган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан цех касаба қўмита раисларига комбинат ишчи-ходимлари учун «Металлург» шифохонасида ўтказилинаётган тиббий кўрикни назорат қилиб бориш Цехлардаги ошхоналар фаолиятини ўрганиб муаммоларни ўз вақтида ижобий хал этиш «Яшил макон» лойихаси доирасида цехларда ободонлаштириш ишлари, манзарали гул ва дарахат кўчатларини экиш ишларини ташкил этиш ва фаол иштирок этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга йиғилиш давомида цех касаба қўмита раисларига «8-март Халқаро хотин қизлар байрами» ва «21-март Наврўз умумхалқ байрами»га бағишлаб касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинат ишчи-ходимлари учун ташкил этиладиган бир қатор тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Ҳамда ушбу байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш борасида келишиб олинди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: