Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ташаббуси билан ҳар йили 7 октябрь – “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишлаб бутун дунё бўйлаб турли тадбирлар ташкил қилинади, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мазкур кунга бағишланган тадбирлар ўтказиб келинмоқда.Шу муносабат билан жорий йилда 7 октябрь – “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва аъзо ташкилотлар томонидан жорий йилнинг 6-10 октябрь кунлари “Муносиб меҳнат ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида “Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асосидир!” мавзусида бугун 09 октябрь куни «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши тармоқ корхона, ташкилот ва муассасалар иш берувчи ходимлар билан ишлаш мутахассислари ва юристконсультлар ҳамда бошланғич ташкилотлари қўмита аъзолари ва янги сайланган раислари иштирокида Семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши раис ўринбосари М.Р. Матисаев, ЎзКУФнинг Андижон вилоят Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири Х.П. Матисаев, ЎзКУФнинг Андижон вилоят Кенгаши аппаратининг Меҳнат хуқуқ инспектори Х.О.Усмонов, ЎзКУФнинг Андкжон вилоят Кенгаши аппаратининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш бўлими мудири Э.А.Тешабоев, ЎзКУФнинг Андижон вилоят Кенгаши аппаратининг меҳнат мухофазаси бўйича етакчи мутахассиси Д.М. Каюмов, «Узметмашсаноат» КУ Республика Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси М.М. Сагдуллаев, Андижон вилоят Кенгаши раиси Ш.А.Бутаев ва Кенгаш аппарати ходимлари иштирок этишди.
Семинарда жами бўлиб тармоқ ташкилотларидан 150га яқин ишчи-ходимлар, иш берувчи вакиллари (ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассислар ва юристконсультлар), бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва аъзолари қатнашдилар.
“Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: