Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, интеллектуал ўйин мусобақаси бўлиб ўтди.

Металлурглар маданият саройида Республика кончилик ва металлургия саноати фахрийлар Кенгаши Бекобод шаҳар филиали, комбинат касаба уюшмаси қўмитаси ва комбинат ёшлар ташкилоти ҳамкорлигида Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, интеллектуал ўйин мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда комбинат фахрийлари, ишчи-ходимлари ва ёшлари иштирок этишди. Юртимиз мустақиллиги, шаҳримиз ва комбинатимиз тарихи мавзусидаги саволлар асосида ўтказилган ушбу интеллектуал мусобақа барча иштирокчиларда катта тассурот қолдирди. Хусусан ишчи-ходимлар ва ёшлар кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Тадбир якунида Республика кончилик ва металлургия саноати фахрийлар Кенгаши Бекобод шаҳар филиали раиси Илхом Қурбонов барчани яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан табриклаб самимий тилакларини билдирди. Шундан сўнг интеллектуал мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари диплом ва пул мукофатлари  ёзилган сертификатлар билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email