2025 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоятлари бўлинма кенгашининг V-Мажлиси, Ижроия қўмитасининг 13-йиғилиши ҳамда ҳисобот сайлов йиғилиш (конференция)ларни юқори савияда ўтказишдаги устувор вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Илҳомжон Камолов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари Акбар Абдусаидов, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилояти бўлинмаси кенгаши раиси Олимхон Мирзаев, бўлинма кенгаши аппарати ходимлари, кенгаш аъзолари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этди.
Мажлис ва йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан ахборотлар берилиб, муҳокамалардан сўнг қарорлар қабул қилинди.
Шундан сўнг, ҳисобот сайлов йиғилиш (конференция)ларини юқори савияда ўтказишдаги устувор вазифаларга бағишланган семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий масалалар бўйича бош мутахассиси И.И.Камолов йиғилганларга батафсил тушунчалар берди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: