Диктант танлови ғолиблари тақдирланди

Бугун касаба уюшмаси қўмитасида 21-октябрь Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб комбинат ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган диктант танлови ғолибларини тақдирлаш ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди:

1-ўрин: Насридинова Дурдона — КМЛ лаборанти🥇
2-ўрин: Абдукадирова Зулайҳо — МС ва СРЭНХ назоратчиси🥈
Ёкубова Дилдора — КМЛ муҳандиси🥈
3-ўрин: Абдурасулова Нигора — КМЛ участка бошлиғи 🥉

Ғолибларни табриклаймиз ва келгусидаги меҳнат фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.

Print Friendly, PDF & Email