“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚКда 2024–2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йил якунлари ижросига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда корхона иш берувчилари, касаба уюшмаси вакиллари ҳамда мутахассислар иштирок этиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Ҳисоботлар натижасига кўра, жамоа шартномасининг ижроси қониқарли деб топилди.
Конференция якунида ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирилди.
Конференция ишида тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев иштирок этиб, ўз таклиф ва муносабатини билдирди.
Жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинди

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: