Жиззах вилоятида жойлашган “Жиззах аккумулятор заводи” АЖда меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда амалдаги 2023–2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида иш берувчи вакили — корхона Бош директори маслаҳатчиси Ш.Х. Умаров ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси У.А. Уразбаевнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, ижтимоий меҳнат муносабатлари комиссияси томонидан жамоа шартномаси ижроси бўйича тузилган далолатнома кўриб чиқилди. Натижаларга кўра, жамоа шартномасининг 2025 йилдаги бажарилиши қониқарли деб баҳоланди.
Шу билан бирга, йиғилишда жамиятнинг 2026–2028 йилларга мўлжалланган янги жамоа шартномаси муҳокама қилиниб, томонлар ўртасида имзоланди.
Тадбирда “Метмашсаноат” тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд ва Жиззах вилоят бўлинма кенгаши раиси О.А. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти Кенгаши вакили Ш.И. Чўтанов иштирок этиб, ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Жамоа шартномаси – муносиб меҳнат гарови.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: