Айни кунларда комбинат цехларида жамоа шартномаси ва иловаларининг 2022 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоаларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Ўтказилган йиғилишларда цех бошлиқлари ва цех касаба қўмитаси раислари 2022 йилда жамоа шартномаси ва иловаларнинг бажарилиши шунингдек цех ишчи-ходимларнинг дам олишлари, соғликларни мустахкамлашлари, цех ишчи-ходимларига яратилган меҳнат шароитлар бўйича маълумот бериб ўтишди. Шунингдек цех ходимлари ҳам амалга оширилган ишлар ва қилинаётган ишлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Янги қабул қилинадиган 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасига ўз таклифларини беришди.
Йиғилишлар 2023 йил 20 апрелга қадар комбинатимизнинг барча ишлаб чиқариш цехларида давом этади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: