2026 йил 25 март куни “Метмашсаноат” тармоқлари касаба уюшмаси Самарқанд ва Жиззах вилоят кенгаши тизимидаги “Жиззах аккумулятор заводи” АЖда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ жамоаси ҳам иштирок этди. Байрам давомида “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ Бош директори маслаҳатчиси, меҳнат фахрийси Т.С. Муратходжаев ҳамда “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ лаборатория хизмати бошлиғи Н.Ш. Кузиева сўзга чиқиб, ҳар икки ташкилот ишчи-ходимларини “Наврўз” умумхалқ байрами билан самимий табрикладилар ва уларга келгуси фаолиятларида улкан ютуқлар тиладилар.
Шунингдек, байрам муносабати билан “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ раҳбарияти томонидан корхонанинг барча ишчи-ходимлари 1 500 000 сўм миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилди. Тадбир доирасида байрам дастурхони ҳам ташкил этилди.
“Жиззах аккумулятор заводи”да Наврўз байрами кенг нишонланди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: