Жорий йилнинг 26-30 май кунлари “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси хафталиги” ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 26-30 май кунлари “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси хафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида 26-27 май кунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши томонидан “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ Қ.К касаба уюшмаси ва ишчи-ходимлари учун “Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги” мавзусида “Маданий – маърифий” тадбир ҳамда спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси ва мини футбол турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Корхонанинг 300 нафардан ортиқ ишчи-ходим ва ёшлари иштирок этган табирларда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Н.Ш.Деҳқонов, Самарқанд, Жиззах бўлинма кенгаши раиси О.А.Мирзаевлар иштирок этишди.
Тадбирни кириш сўзи билан Республика Кенгаши раиси ўринбосари Н.Ш.Деҳқонов очиб, ўтказилаётган тадбир моҳияти ва касаба уюшмаларининг 120 йиллиги тарихи ҳақида сўз юритиб, маъруза қилди.
Ўтказилган тадбирлар якунида корхонанинг меҳнат ва касаба уюшмаси фаоллари, спорт мусобақалари ғолиблари диплом ва қимматбаҳо соқғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email