“Заковат” интелектуал ўйини ёш ишчи-ҳодимлар ўртасида Республика босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ёш ишчи-ҳодимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш. Иқтидорли ёшларни излаб топиб, уларнинг интелектуал салоҳиятини юксалтириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий билимларини ва нутқий маданиятини ошириш мақсадида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2025 йил I–ярим йиллик иш режасига асосан, жорий йилнинг 02–март куни тармоқ корхоналаридаги ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинининг Республика босқичи ҳамда маданий тадбирлар ўтказилади.

«Тошкент давлат иқтисодиёт университети»да бўлиб ўтган.
“Заковат” интелектуал ўйинининг Республика босқичида Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти, Хоразм вилояти, Андижон вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти, Навоий вилояти ,Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида биринчи ўринни эгаллаган 8 та жамоалардан 48 нафар иштирокчи иштирок этиб.

“Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Заковат” интелектуал ўйини ҳаваскор ёш ходимлар учун мослашган қоидалари асосида ўтказили.
“Заковат” интелектуал ўйинида тармоқ тизимидаги бошланғич корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ёш ходимлардан иборат ҳаваскорлар иштирок этиб.

Мусобақанинг Республика босқичи ғолиблари

  • ўрин — “ADM Jizzakh” МЧЖ “ADM Jizzakh” жамоаси
  • ўрин — Андижон давлат техника институтининг МАШИНАСОЗжамоаси
  • ўрин — “Uz Auto Motors” АЖ Хоразм филиалининг KHOREZM AUTO” жамоаси эгаллади. Республика Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Print Friendly, PDF & Email