Яқинда комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар ўртасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб ижодий танлов ташкил этилган эди. Бугун ана шу танлов ғолибларини тақдирлаш бўлиб ўтди.
Очиғи, ишчи-ходимларимиз орасида бунчалик маҳоратли, ғазалхон ва санъатсевар инсонлар борлиги бизни жуда қувонтирди. Ҳар бир ижро этилган видеороликда аждодларимиз меросига бўлган юксак эҳтиром сезилиб турди. Улар иш вақтида ўз касбининг устаси бўлишса, ижодда ҳам ҳақиқий санъаткордек намоён бўлишди.
Танловимиз ғолиблари билан танишинг:
1-ўрин: Назарова Нилуфар «Бекобод Эмал» МЧЖ сирловчи;
2-ўрин: Ибрагимова Одина Ферроқотишмалар ишлаб чиқариш бўлинмаси кран машинисти;
3-ўрин: Расулова Гулшода «Бекобод Эмал» МЧЖ сирловчи;
Бугун Касаба уюшма қўмитаси томонидан ғолибларга диплом ва муносиб совғалар топширилди. Барча ғолибларни чин қалбдан муборакбод этамиз!
Ижод, меҳнат ва эътироф!

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: