«Касаба кубоги» мини-футбол мусобақаси ташкил этилди.

Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинатнинг 80 йиллигига бағишлаб цехлар ўртасида «Касаба кубоги» мини-футбол мусобақаси ташкил этилди. Илк мартда янги Юқори ва Қуйи лига форматида ташкил этилган мусобақада комбинатининг 37 та цех жамоаси 8 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Мусобақада 400 нафарга яқин ишчи-ходимлар қатнашди. Гуруҳ ўйинлари якунидан сўнг жамоалар эгаллаган ўрнига кўра 1-2 ўрин эгалари Юқори лигада 3-4 ўрин эгалари Қуйи лигада плей-офф босқичида ўз иштирокини давом этиришди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал ўйинлари ташкил этилди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган финал ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди.
Қуйи лига: ЦРМО — Эн.РЦ 3:1
Юқори лига: СПЦ-2 — ЦЛАМ 1:0

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларга бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тантанли равишда диплом, медаллар, пул мукофоти сертификатлари кубок ҳамда энг яхши ўйинчиларга бир қатор номинациялар бўйича эсдалик совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email