Жорий йилнинг 8 ноябрь куни «УзАвтоМоторс» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхонада мехнат қилиб келаётган 120 нафар ходимлари учун Касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбир иштирокчилари «Боғи Бобур» мажмуаси, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрдилар, Шунингдек Андижон шахрида жойлашган «Браво» ресторанида байрам тадбирида иштирок этдилар.
Байрам тадбирида «Узметмашсаноат» касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши раиси Ш. Бутаев иштирок этди.
Касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: