“Касаба уюшмалари хафталиги” доирасида жорий йилнинг 27 май куни тизимдаги “Узметкомбинат” АЖ ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борган фахрийлар учун Тошкент шаҳрига туристик саёхат ташкил этилди.

Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги муносабати билан тармоқ тизимидаги барча касаба уюшмаси ташкилотларида тарғибот тадбирлари, учрашувлар ва танловлар ўтказилиши тармоқ касаба уюшмасининг “йўл харитасида” белгиланган.
Жамият хаёти ҳамда ходимларнинг кундалик турмуш тарзида касаба уюшмаларининг ўрни ва ролини ошириш максадида “Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси хафталиги” жорий йилнинг 26-30 май кунлари ўтказилмоқда.
Тармоқ касаба уюшмаси томонидан “Касаба уюшмалари хафталиги” доирасида жорий йилнинг 27 май куни тизимдаги “Узметкомбинат” АЖ ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борган фахрийлар учун Тошкент шаҳрига туристик саёхат ташкил этилди.
Ушбу тадбирда фахрийлар Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларга олиб борилди. Фаҳрийлар ушбу ташкил этилган туристик саёхатдан жуда мамнун эканлигини билдирдилар. Хатто Тошкент шаҳрида истиқомат қилсамда доим иш ва уйга бориб келиб, фақат зарурият юзасидан кўчага чиқганим учун шаҳримизни бундай обод бўлиб кетганлигини сезмабман дейди – “Технолог” АЖ собиқ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Васила Хошимова.

Print Friendly, PDF & Email