Танловдан кўзланган асосий мақсад — ишчи-ходимларнинг саводхонлигини синовдан ўтказиш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни ошириш, шунингдек, миллий маданиятимиз ва халқ бирлигимизнинг рамзи бўлган муқаддас тилни тарғиб қилишдан иборат.
Танловда комбинат турли касбда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар фаол иштирок этди. Ҳар бир иштирокчи топшириқларга қизиқиш ва масъулият билан ёндашиб, ўз билими ва она тилига бўлган эҳтиромини намоён этди.
Бундай танловлар тил бойлигини асрашга, миллий қадриятларга қизиқишни кучайтиришга, жамоадаги бирдамлик ва билимга интилишни оширишга хизмат қилади.
Танловнинг мазмунан ва методик жиҳатдан юқори даражада ташкил этилишида амалий ёрдам берган Бекобод шаҳар 7-сонли умумтаълим мактабининг тажрибали ўқитувчиси Гулмира Камбаровага касаба уюшмаси қўмитаси номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз.
Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан комбинат ишчи-ходимлари ўртасида 21-октябрь — Ўзбек тили байрами кунига бағишланган диктант танлови бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: