Касаба уюшмаси қўмитаси чемпиони тақдирлади.

Бугун «Бекобод Эмал» МЧЖда каратэ (WKF) бўйича Ўзбекистон чемпиони (https://t.me/Behzod_Qodirov/12024?single) деган шарафли номга сазовор бўлган Ҳасанбой Атаевни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Эльзара Велиуллаева иштирок этиб, Ҳасанбой Атаевнинг ишлаб чиқариш жараёнидан ажралмаган ҳолда спортда эришган юксак натижаси билан табриклади.
Чемпионга кўрсатган матонати учун миннатдорчилик билдирилиб, касаба уюшмаси қўмитасининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаси тантанали равишда топширилди.
Ҳасанбой Атаевни келгуси ишларида ва спортдаги фаолиятида улкан ютуқлар ҳамда омад тилаймиз!

Print Friendly, PDF & Email