Комбинат фахрийлари учун заминимиз сайқали Самарқандга сайёхат ташкиллаштирилди.

Жорий йилнинг 23-24 ноябрь кунлари Республика Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари Кенгаши Бекобод шахар худудий филиали томонидан бир гурух комбинатимиз фахрийларининг юртимизнинг қадимий Самарқанд шахрига сайёхати ташкил этилди.

Икки кунлик сайёхат давомида фахрий металлурглар «очиқ-осмон ости музейи» деб ном олган кўп минг йиллик тарихга эга бўлган шаҳарнинг тарихий обидалари, сержило меъморий манзаралари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» мажмуасини томоша қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email