Куни кеча Металлурглар маданият саройида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинат ишчи-ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда дастлаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Иброхим Қодиров ташкил этилган тадбир мазмун мохияти хақида фикр билдириб ўтди. Шундан сўнг тадбирга таклиф этилган мехмонлар Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раис ўринбосари Лола Холмуминова, Бекобод шахар Халқ депутатлари Кенгаши котибият мудири Улуғбек Абдуназаров, Республика маънавият ва маърифат маркази Бекобод шаҳар бўлими рахбари Мухиддин Қўзибоев конституциямизга киритилиши кутилаётган ҳар бир ўзгартиришларни батафсил таҳлил қилиб беришди.
Тадбир иштирокчилари Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ўз савол, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: