“Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва ”Узавтосаноат” АЖ хамкорликда Ўзб-н Респ. Мустақиллигининг 32 –йиллиги муносабати билан ўтказилган ”Узавтосаноат” АЖ корхоналарида “Ходимларга хавфсиз иш шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш маданияти ва эстетикасини яхшилаш” кўрик-танлови якуни бўйича ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ижтимоий-иқтисодий масалалар билан биргаликда мехнат мухофазасига алохида эътибор қаратилди.
. Кўрик-танлов давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Кўрик-танлов ғолибларини “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ва ”Узавтосаноат” АЖ вакили тантанали равишда тақдирландилар.
“Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, юқори эстетика ва ишлаб чиқариш маданияти учун енг яхши цех (участка)” номинацияси бўйича ғолиби ”UzAuto Motors Powertrain” АЖ Prime механик ишлов бериш участкаси “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси РК нинг I даражали қўшма дипломи билан ва “Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, юқори эстетика ва ишлаб чиқариш маданияти учун энг яхши жамоа” номинацияси бўйича ғолиб “UzAuto-Inzi” МЧЖ ҚҚнинг механик ишлов бериш ва йиғиш жамоаси “Ўзавтосаноат” АЖ ва “Ўзметмашсаноат” касаба уюшмаси РКнинг I даражали қўшма дипломи ва билан мукофотландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: