Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан металлургларнинг ишдан ташқари дам олиш кунларини мазмунли ўтказишлари учун Тошкент шаҳридаги театрларда намойиш этилаётган спектакллар томошасига олиб бориш яхши анъанага айланган.
Куни кеча бир гуруҳ комбинат ишчи-ходимлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига ташриф буюришиб, Озарбайжон драматурги Мажит Шамхалов асари асосида сахналаштирилган «Қайнона» спектаклини томоша қилишди.
Металлургларимиз спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисалари ижроларидан бахраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Ҳамда мана шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: