Маданий ҳордиқ

Жорий йилнинг 23-ноябрь куни Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бир гуруҳ комбинат ишчи-ходимлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри саҳнасида намойиш этилган италиялик машҳур бастакор Жузеппе Вердининг «Риголетто» операси томошасига  ташриф буюришди.
Жузеппе Вердининг «Риголетто» операси кўплаб томошабинларни ўзига тортадиган дунёдаги энг машҳур опера спектакли. Бу опера ёш қизни севгилиси учун ўзини қурбон қилишга мажбур қиладиган ҳақиқий ва соф севгини намойиш этади. Бундан ташқари, унда хиёнат, ёлланма қотил, ёлғиз қизидан айрилган, аммо масхара ниқобида қолишга мажбур бўлган отанинг чуқур изтироблари мавжуд.
Ишчи-ходимлар спектаклда қатнашган театрнинг етук актёр ва актрисаларининг гўзал ижроларидан баҳраманд бўлишиб, кўтаринки кайфият ва унутилмас ёрқин тассуротларга эга бўлишди. Шу билан бирга шундай маданий ҳордиқни ташкиллаштирган касаба уюшмаси қўмитасига ўз минатдорчиликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email