Металлургия ва машинасозлик саноати тармоклари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Фарғона вилоят кенгаши ҳамда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда, Фарғона вилояти тармоқ корхоналари ходимлари иштирокида “Зўравонликнинг қаршимиз” мавзусида семинар-тренинг ўтказди.
Сменинар-тренинг давомида, Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Алимова — ходимларга иш жойида бўладиган тазийқ, зўравонликларнинг турлари, сабаблари ва унинг ечимлари тўғрисида атрофлича тушунча берди. Фарғона вилояти ИИБ ходими, майор Лайло Ҳазратқулова- хозирда вилоятда зўравонликка бархам бериш йўлида қилинаётган ишлар бўйича батафсил тўхталиб ўтди.
Семинар-тренинг давомида ўтказилган амалий машғулотлар ўтилган мавзуни янада чуқурроқ англаб етишга туртки булди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: