Янги йил байрами муносабати билан комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бугун хайрли тадбир амалга оширилди.
Комбинатда меҳнат қилаётган, имконияти чекланган фарзанди бор ишчи-ходимларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, болажонлар ҳолидан хабар олинди.
Ташриф давомида болажонларга байрам қувончи улашилди ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тайёрланган махсус байрам совғалар топширилди.
Фарзандларига кўрсатилган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган ота-оналар касаба уюшмаси қўмитасига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
Меҳр ва эътибор – энг олий қадрият!

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: