Миллий театр намоёндалари Бекободда.

Металлурглар маданият саройида Бекобод шаҳар ҳокимлиги ташаббуси ҳамда «Ўзметкомбинат» АЖ Касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбек академик драма театрининг таниқли ижодкорлари билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Тадбирда халқимиз ардоғидаги санъаткорлар — Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Теша Мўминов, Эркин Комилов, Зуҳра Ашурова, Тоҳир Саидов, Саида Раметова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Лола Элтоева, Марат Азимов, Раъно Ярашова, шунингдек, маҳоратли актёрлар Шарофиддин Музробов ва Ҳамза Ҳасановлар қатнашдилар.
Санъаткорлар юртимиздаги бунёдкорлик ислоҳотлари ва театр санъатининг инсон маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ҳақида самимий фикр алмашдилар. Саҳна усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва бадиий чиқишлар йиғилганларга унутилмас тассурот ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email