Жорий йилнинг 3–6 декабр кунлари Россиянинг Москва шаҳрида МОП “Союзметалл” ташкилотининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Аъзо ташкилот сифатида Ўзбекистондан «Ўзметмашсаноат» касаба уюшмасидан раис ўринбосари Шоикром Исроилов ва бош мутахассис Дилдора Алимова иштирок этдилар.
Мажлисда аъзо давлатлардан 20 дан ортиқ вакил қатнашди. Кун тартибида ташкилотнинг 2025 йил якуни бўйича маълумоти, молиявий масалалар ва бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Анжуманда Кенгашимиз раиси Усмонов Талъат Субхонқулович бир овоздан ташкилот Кенгаши аъзолигига сайланди. Шунингдек, келгуси йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган ташкилотнинг ҳисобот-сайлов конгрессини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита аъзолигига ҳам бир овоздан сайланди.
Мажлисда Шоикром Исроилов томонидан тақдим этилган маъруза ва кўтарилган масалалар қатнашчилар томонидан фаол муҳокамаларга сабаб бўлди.
Йиғилиш якунланганда Россия тоғ-металлургия саноати касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси Безимьянний Алексей Алексеевичга эсдалик совғалари топширилди.
Москва шаҳрида МОП “Союзметалл” ташкилотининг мажлиси бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: