Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган спартакиада тармоқ ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилиб келмоқда.
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги олдиган Аҳмад ал-Фарғоний дам олиш масканида ўтказилган спартакиаданинг Фарғона вилоят босқичи анча қизғин ва муросасиз кечди.
Ушбу мусобақада тармоқ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 200 нафарга яқин тармоқ ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Улар спортнинг мини футбол, стол тенниси, дартс, шахмат, шашка, сузиш турлари бўйича беллашдилар. Ғолиб бўлиш ҳеч кимга осонликча насиб этмади. Ҳар бир иштирокчи мусобақага жиддий тайёргарлик кўргани майдонда яққол билинди.
Якунда эса ғолиблик кучлиларга насиб этди. Жамоавий бахсда футбол мусобақасида 1-ўрин “UzSungwoo” МЧЖ қўшма корхонаси йигитларига насиб қилган бўлса, ақл гимнастикаси ҳисобланган шахмат мусобақасида аёллар ўртасидаги бахсда “Автоойна” МЧЖ ишчиси Нигора Мамажонова рақибларидан кучли эканлигини исботлади.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилар Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шу тариқа мусобақа ғолиблари республика босқичида иштирок этиб, ғолиблик учун беллашадилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: