2026 йил 25 март куни МЧЖ «UZSUNGWOO» қўшма корхонада 2025–2027 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижросини муҳокама қилишга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда корхона раҳбарияти, касаба уюшмаси вакиллари ҳамда делегатлар фаол иштирок этдилар. Конференцияда махсус равишда қуйидаги масъул шахслар қатнашдилар:
Хамидов Тоиржон Қосимджонович – Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Фарғона вилоятидаги масъул ташкилотчиси
Пайзиев Ғанишер Юсупжонович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи
Конференцияда 2025 йилда жамоа шартномаси доирасида амалга оширилган ишлар, ходимлар учун яратилган ижтимоий-иқтисодий шароитлар, меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий ҳимоя чора-тадбирлари атрофлича кўриб чиқилди.
Делегатлар раҳбарият ва касаба уюшмаси ҳисоботларини муҳокама қилиб, унинг натижаларини қониқарли деб баҳоладилар. Шу билан бирга, йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида жамоа шартномасига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда уни тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.
МЧЖ «UZSUNGWOO»да жамоа шартномаси ижроси бўйича конференция ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: