«Пастдарғом хизмат кўрсатиш техникуми»да имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси ҳамда техникум бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

“Метмашсаноат” ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят бўлинма кенгаши тизимидаги «Пастдарғом хизмат кўрсатиш техникуми»да имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамаси ҳамда техникум бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг маърузалари, текширув комиссиясининг далолатномалари эшитилиб, 2024 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.
Шунингдек, техникум касаба уюшма қўмитасининг 2022 йил августдан 2025 йилнинг март ойига қадар даврдаги фаолияти юзасидан йиғилиш ўтказилиб, қўмита раисининг ҳисобот маърузаси тингланиб, қўмита иши “қониқарли” деб баҳоланди. Муқобиллик асосида ўтган сайловда касаба уюшма қўмитаси раиси этиб Садуллаев Сардор Акбарович сайланди ва қўмита аъзолари, вилоят кенгаши конференциясига делегат ҳамда вилоят кенгаши аъзолигига вакиллар сайлаб олиниб, сўзга чиққан иш берувчи вакиллари ва бошқалар ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида гапиришди.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегтшли қарорлар қабул қилиниб, бу йил Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлиши муносабати билан барчани табриклаб, касаба уюшмалари тарихи тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email