ПЕНСИЯГА КУЗАТИЛДИЛАР.

Бугун касаба уюшмаси қўмитасида овқатланиш комбинатининг икки нафар ходими — «Металлург» пансионати ишлаб чиқариш мудири Абдукарим Эргашев ҳамда сабзавот омбори мудири Нейматулло Маллаев пенсияга кузатилди.

Абдукарим Эргашев 45 йил, Нейматулло Маллаев 39 йил металлурглар жамоасида самарали меҳнат қилишиб жамоадошлари орасида юксак ҳурматга сазовор бўлишди. Меҳнат фаолиятлари давомида ҳамкасбларига ўрнак бўлишиб, кўплаб шогирдлар тайёрлашди.

Тадбирида комбинат Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Аҳмаджон Узоқов, Абдукарим Эргашев ва Нейматулло Маллаевга ўзининг самимий эзгу тилакларини билдириб ўтди. Шу билан бирга уларга металлурглар жамоаси номидан кўп йиллик меҳнатлари учун миннатдорлик билдирилиб, миллийлигимиз рамзи чопон, дўппи, белбоғ ва қимматбаҳо эсдалик совғаларни топширди.

Print Friendly, PDF & Email