Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг XI Мажлиси бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш кун тартибида «Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасининг 2020 йил августдан 2025 йил августгача фаолияти якунлари ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида келгусидаги вазифалар” ҳисобот маърузасини тасдиқлаш ва бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг XI Мажлисида биринчи ташкилий масала Республика кенгаши раиси Хакулов Ахмаджон Махмудовичнинг ўз хохшига кўра лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди.
А.Хакуловнинг аризаси Республика кенгаши аъзолари томонидан қаноатлантирилиб, лавозимидан озод этилди. Ҳамда Ахмаджон Махмудовичга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фахрий Ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ахмаджон Махмудовичдан тармоқ тизимида ишда қолиб, ёшларга ўз тажрибаларини ўргатишлари учун Маслаҳатчи лавозимида қолиб, бундан буён ҳам бой тажрибаларини ўртоқлашиб, ўз маслаҳатлари билан тармоқ касаба уюшмасини янада ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшадиган бўлдилар.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг XI Мажлисида биринчи ташкилий масала Республика кенгаши раисини сайлаш масаласи бўлиб, Республика Кенгаши раиси лавозимига Металлургия ва машинасозлик тармоғида муносиб обрў-эътибор қозонган, узоқ йиллар давомида тармоқ тизимидаги йирик корхонага бошчилик қилган.
Жумладан, 2009-2021 йилларда Жиззах аккумулятор заводида раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилиб, корхонани ривожланишига катта ҳисса қўшганлар.
2018 йилда Давлатимиз раҳбари томонидан “Шухрат” медали билан тақдирланган.Қолаверса 2021-2022 йилларда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган Талъат Субхонқулович Усмонов номзоди таклиф этилди ва бир овоздан Республика кенгаши раиси этиб сайланди.
Республика Кенгашининг XI Мажлиси бўлиб ўтди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: