Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2025 йил 25 февралдаги “Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинлари ўтказиш тўғрисида”ги 17-16”с”-сонли қарори билан тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда Республика Кенгаши кубоги учун Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллигига бағишлаб, ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинларини ўтказиш белгиланган.Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд, Жиззах вилоят кенгашининг Жиззах вилояти ташкилотлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинларининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари Б.Ҳ.Сафолова, Д.Қ.Алимова ҳамда вилоят кенгаши раиси О.А.Мирзаевлар иштирок этган вилоят босқичида “Жиззах Аккумулятор заводи” АЖ, «JIZZAX ADM» МЧЖ ҚК, “BYD Uzbekistan Facrtory” МЧЖ ҚК қўшма корхоналарининг ёшларидан иборат тўртта жамоа иштирок этди.
Интелектуал ўйин якунига кўра, «JIZZAX ADM» МЧЖ ҚК ёшлари жамоаси биринчи, “Жиззах Аккумулятор заводи” АЖ жамоаси иккинчи ҳамда “BYD Uzbekistan Facrtory” МЧЖ ҚК жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.
Фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар вилоят кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланиб, «JIZZAX ADM» МЧЖ ҚК ёшлари жамоаси Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Республика Кенгаши кубоги учун Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллигига бағишлаб, ёш ишчи-ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйинларини ўтказиш белгиланган.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: