Унда жамоа аъзоларидан сайланган 74 нафар делегатдан 70 нафари иштирок этди. Конференция ишида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик тармоғи касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси Аҳмаджон Ҳақулов, раис ўринбосари Талъат Усмоновлар иштирок этди .Конференцияни Марказий Кенгаш раиси Ахмаджон Ҳақулов олиб борди. Маълумки, ҳар йили иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан йил давомида жамоа шартномасининг бажарилиши якунлари таҳлили конференция ишида кўриб чиқилади. Шу мунособат билан ўтказилган анжуман кун тартибидаги масала юзасидан дастлаб корхона касаба уюшмаси раиси Шухрат Ҳамдамов 2021 йилда амалга оширилган хусусида ахборот берди.
Таъкидландики, СамАвто заводи республикамиздаги етакчи машинасозлик корхоналаридан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда бу ерда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ортган.2021 йилда пандемия шароити бўлишига қарамай корхона ташкил этилгандан буён энг кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилган. Жами 4252 та турли русусмдаги автомобиллар ишлаб чиқарилган бўлса , шундан 1200 таси турли уринли йўловчи ташувчи автомобиллардир.2268 турли юк машиналари ва бошқа русусмдани автомобиллар ишлаб чиқарилган. Корхонада ишчи ходимлар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг саломатлиги доимий назоратда, улар учун бепул тушлик, ишга келиб-кетишлари учун автобуслар йўлга қўйилган.Иш берувчи томонидан ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш , шароитлар яратиш мақсадида эътирофга молик ишлар амалга оширилмоқда. Байрамларда ходимлар ўртасида турли танловлар, тадбирлар ўтказилиб ғолиблар тақдирланмоқда. Шунингдек, республикамизнинг тарихий ва нақирон шаҳарлари, диққатга сазовор жойларига сайёҳатлар ташкил этилмоқда.
Айи кунларда янги спорт мажмуаси қурилиши ишлари бошлаб юборилган.
Касаба уюшмаси ва иш берувчи томонидан тузилган шартнома талабларига мувофиқ ҳафтасига 40 соатлик иш вақтидан кўп ишлаганлар иш ҳаққига қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилган..Умуман олганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат мунособатлари яхши йўлга қўйилган.
Конференцияда кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққанлар Бундан кейин ишчи-ходимлар учун барча шароитлар яратиш, уларни қуллаб-қувватлашини таъкидлашди. Конференцияда делегатлар томонидан жамоа шарномасининг 2021 йилдаги ҳисоботи мақулланди. Шундан музокараларда сўзга чиққанлар олий таълим муассасаларига сиртдан ўқишга кирган ходимларни котракт тўловларига ёрдам, спорт соғломлаштириш ишларини янада қуллаб-қувватлаш бўйича ўз таклифларини беришди. Коференцияда кўрилган масала юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: