Бугун, 5 март куни, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚКда меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Корхона касаба уюшмаси ташаббуси ҳамда завод маъмуриятининг қўллаб-қувватлаши билан барча бўлимларда фаолият олиб бораётган аёл ходимлар иштирокида тантанали учрашув ўтказилди. Тадбир давомида хотин-қизларга самимий табриклар ва эзгу тилаклар йўлланиб, уларнинг меҳнат жамоасидаги фидокорона меҳнати, ташаббускорлиги ва масъулияти алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, корхонада хотин-қизларга яратилган шароитлар, уларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Тадбир якунида барча хотин-қизларга гуллар ва ширинликлар улашилди. Шу билан бирга, корхона иш берувчиси томонидан ҳар бир аёл ишчи-ходиманинг ҳисоб рақамига 1 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти ўтказиб берилиши белгиланди.
Завод маъмурияти ва касаба уюшмаси барча хотин-қизларни ушбу гўзал байрам билан яна бир бор чин қалбдан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ва меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қолади. 🌷
“Самарқанд автомобиль заводи”да хотин-қизлар учун байрам тадбири ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: