«Самарқанд автомобил заводи» қўшма корхонасида касаба уюшма фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши ва тармоқ касаба уюшмалари томонидан «11-ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 3 ноябр куни «Самарқанд автомобил заводи» қўшма корхонасида  касаба уюшма фаоллари иштирокида давра суҳбати  ўтказилди.

 Давра суҳбатида  Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд (Жиззах, Навоий) вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев, кенгаш ҳисобчиси Ў.Алиқулов, корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Хамдамов,  касаба уюшма қўмита ҳисобчиси Ш.Шеровалар қатнашди.

«11-ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан ҳамда ишчи ходимларни  ижтимоий қўллаб қувватлаш  мақсадида 10 ноябр куни корхона касаба уюшма қўмитаси ва корхона маъмурияти хамкорлигида  байрам дастурхони ёзишга келишиб олинди.

Давра суҳбатидан кейин металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси О.Мирзаев ва корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Хамдамов корхона цехларида фаолият юритаётган ишчи ходимлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Print Friendly, PDF & Email