8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Сен азизсан, муҳтарам аёл” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир Тошкент Турин Политехника университетида кўтаринки руҳда ўтказилди.
Мазкур тадбирга Тошкент шаҳридаги тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган ташаббускор бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари, касаба уюшмаси аъзолари, жамоат ишларида фаол бўлган хотин-қизлар ҳамда Республика Кенгаши фахрийлари иштирок этдилар.
Тадбирда Тошкент Турин Политехника университети биринчи проректори А. Ашуров, “Узметмашсаноат” касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Усмонов Талъат Субҳонқулович, шунингдек Тошкент давлат юридик университети Давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси профессори Мухитдинова Фирюза Абдурашидовна иштирок этиб, барча аёлларни байрам билан самимий муборакбод этдилар.
Тадбир давомида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, меҳнат жамоаларида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб тураётган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилди. Уларга байрам табриклари йўлланиб, меҳнат фаолиятидаги ютуқлари эътироф этилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари учун байрамона дастур ташкил этилиб, хотин-қизларга эҳтиром ва эътибор рамзи сифатида илиқ тилаклар билдирилди.
Мазкур тадбир аёлларга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини юксалтиришга хизмат қилди.
“Сен азизсан, муҳтарам аёл” – байрам тадбири ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: