Соғлом турмуш тарзини ривожлантириш муҳим масала.

Куни кеча Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонасида малакали шифокорлар иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда малакали шифокорлар томонидан ишлаб чиқариш корхорнасида ишчи-ходимларни саломатликларини сақлаш, турли касалликларни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.

Ишчи-ходимлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

Семинарда таъкидланганидек, корхонада тузилган жамоа шартномаси асосида ишчи-ходимларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни соғлиқларини тиклаш учун моддий ёрдам бериш каби вазифалар ўз вақтида амалга оширилди.

Print Friendly, PDF & Email