ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ХИЗМАТ САФАРИ: ИККИНЧИ КУН ТАФСИЛОТЛАРИ

Тошкент вилоятига хизмат сафари доирасидаги иккинчи кун Чирчиқ шаҳридаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ва амалий ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланди.
“Тошкент трактор заводи” МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда корхона директори Улуғбек Маткаримов ишлаб чиқариш жараёнлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.
💬 “Касаба уюшмаси фаолияти, айниқса унинг раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ишлар эътиборга лойиқ.”
Ташриф давомида “Ўзавтосаноат” ва “BYD” раҳбарияти вакиллари билан мулоқотлар ўтказилиб, ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Муҳим натижалардан бири — “CLASS” МЧЖда фаолият юритаётган 200 га яқин ишчи-ходимларни касаба уюшмаси таркибига жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги билан ўтказилган учрашувда тармоқ корхоналарини касаба уюшмасига кенг жалб этиш бўйича амалий қадамлар белгилаб олинди.
💬 “Ҳокимият томонидан бу ташаббуслар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади.”
Кун давомида “Орзу Текс” МЧЖда ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш ва касаба уюшмаси фаолияти ўрганилди.
Шу билан бирга, айрим корхоналардаги мавжуд масалалар юзасидан тезкор чоралар кўрилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ муддатлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email