Тошкент трактор заводи ходимлари Зоминда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан Тошкент трактор заводи МЧЖнинг бир гуруҳ ходимлари Жиззах вилоятидаги Зомин туманининг сўлим жойларига саёҳатга юборилди.
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси тармоғи таркибидаги аъзолар икки кун давомида гўзал табиатли Зоминнинг энг сўлим жойларида бўлишди.
– Ўтган йли мустақиллик байрами муносабати билан ҳам ходимларимиз учун 2 кунли саёҳат ташкил қилинган эди, – дейди Тошкент трактор заводи МЧЖ касаба уюшма раиси Гулширин Юллибоева. – Бу сафар йил бошидан улрнинг 20 нафари учун яна саёҳат уюштирилди. Ходимлар жуда ҳурсанд, мароқли дам уларга тетиклик бағишлади.
Зомин саёҳатидан кўнгиллари тўлган ходимлар атрофдаги гўзаллик, шинам меҳмонхона, қулай шарт-шароитлардан яхши таассуротлар билан қайтишди. Дарвоқе, касаба уюшма раисининг айтишича, ушбу йил давомида ҳам ходимлар учун шу каби саёҳатлар режа қилинган.

Print Friendly, PDF & Email