Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмаджон Узоқов томонидан айни кунларда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида комбинат миқёсида қилинаётган ишларда цех касаба қўмита раислари янада фаол иштирок этиб, амалий ишларни ташкил этиб боришлари хақида айтиб ўтди.
⚜️Шундан сўнг «8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун» муносабати билан ишчи-ходимлар учун комбинат касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган бир қатор тадбирлар хақида маълумот берилди.
✅Шунингдек йиғилишда цех касаба қўмита раисларига ишчи-ходимлар учун цехларда яратилган меҳнат шароитларини доимий ўрганиб боришлари бу борада аниқланадиган муаммоларни ўз вақтида ижобий хал этишлари бўйича айтиб ўтилди.
«Ўзметкомбинат» АЖ касаба уюшма қўмитаси
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: