2026 йил 26 март куни «УзЧасис» МЧЖда 2023–2026 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2025 йилдаги ижросини муҳокама қилишга бағишланган йигилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси вакиллари фаол иштирок этдилар. Йигилишда махсус равишда қуйидаги масъул шахслар қатнашдилар:
А. Ахмедов – Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши раиси
К. Содиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти Кенгаши бўлим бошлиғи
Йигилишда 2025 йилда жамоа шартномаси доирасида амалга оширилган ишлар, ходимлар учун яратилган ижтимоий-иқтисодий шароитлар, меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий ҳимоя чора-тадбирлари атрофлича кўриб чиқилди.
Делегатлар раҳбарият ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳисоботларини муҳокама қилиб, унинг натижаларини қониқарли деб баҳоладилар. Шунингдек, йигилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида жамоа шартномасига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳамда уни тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинди.
«УзЧасис» МЧЖда жамоа шартномаси ижроси бўйича йигилиш ўтказилди.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: