«УзЧасис» МЧЖда касаба уюшма қўмитаси томонидан «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан, корхонада фаолият юрутаётган аёллар ўртасида спортни стол тенниси, дартс ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

«Ўзметмашсаноат» касаба уюшмаси Наманган вилоят кенгаши тизимидаги «УзЧасис» МЧЖда касаба уюшма қўмитаси томонидан «8-март Халқаро хотин-қизлар куни» байрами муносабати билан, корхонада фаолият юрутаётган аёллар ўртасида спортни стол тенниси, дартс ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Спорт мусобақаларида 31 нафар аёллар иштирок этиб, спортни шашка  йўналиши бўйича 1- ўринни девонхона мудири Сайфиддинова Муяссар, дартс йўналиши бўйича 1-ўринни ишлаб чиқариш оператори Ғофурова Насиба ва стол тенниси бўйича 1-ўринни сотув бўлими мутахассиси Курбанова Александралар ғолибликни қўлга криттилар. Ғолибларни касаба уюшмаси қўмитаси  томонидан 1-ўринга 300 минг сўм, 2-ўринга 250 минг сўм ва
3-ўринга 200 минг сўм пул маблағлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email